1.Умумий масалалар
Агар сиз:
- ўз билимларингизни текшириш, камчиликларни аниқлаш ва профессионал билимларингиз даражасини ошириш;
- малакангизни тасдиқлаш учун имтиҳонга тайёргарлик кўриш;
- малакангиз тўғрисида нуфузли ҳужжат олишни хоҳласангиз, ўқув тест синовидан ўтинг.
Малакани баҳолаш ва ошириш тизими барча учун – кечагина коллежни битирганларга ҳам, талабага ҳам, тажрибали бош бухгалтерга ҳам очиқ. bir.uz учун маълумотингиз ва ҳозирги малакангиз тўғрисида ҳеч қандай ҳужжатлар талаб этилмайди. Ҳар бир киши ўқув дастуридан ўтиши ва малакасининг реал даражасини тасдиқлайдиган нуфузли ҳужжат олиши мумкин.
bir.uz тизимига бепул кира олиш имконияти 2017 йил 1 февралдан 31 июлгача бўлган даврда рўйхатдан ўтган пайтингиздан бошлаб 1 йилга тақдим этилади. Кейинчалик уни пулли асосда навбатдаги бир йиллик муддатга узайтириш мумкин.
Ўқув тест синови дастури бухгалтерлик касбининг 8 та ихтисослашуви бўйича билимларингизни баҳолашни таклиф этади. Ҳар бир ихтисослашув бухгалтернинг бажарадиган функциялари ва танланган тоифага боғлиқ ҳолда талабгорлар ўзлаштириши керак бўлган мавзулар бўйича тестларни ўз ичига олади.
Сиз Интернет тармоғига уланган ва мос келувчи браузерга эга бўлган (энг яхшиси – охирги версиялардаги Google Chrome) исталган шахсий компьютердан фойдаланишингиз мумкин.
Қуйида мос келадиган браузерлар рўйхати ва уларни юклаб олиш учун ҳаволалар келтирилган:
Операцион тизим | Тавсия қилинадиган
браузер
|
Window | Google Chrome, Mozilla
Firefox, Microsoft Internet Explorer (охирги версиялари) |
Mac | AppleSafari ёки MozillaFirefox (охирги версиялари) |
2.bir.uz тизимида баҳоланадиган ихтисослашувлар бўйича саволлар
Ўқув тест синови 8 ихтисослашув бўйича ўтказилади. Уларнинг еттитаси бухгалтерия ҳисобининг базавий объектлари: касса, ҳисоб-китоб счёти, асосий воситалар, ТМЗ, иш ҳақи, реализация қилиш ва ишлаб чиқаришни қамраб олади. Саккизинчи (Бош бухгалтер) ихтисослашуви танланган солиққа тортиш тартибига кура икки тоифага булинган: Умумий ёки соддалаштирилган тартиб. Ҳар бир иқтисослашув икки тоифа бўйича баҳоланади.Биринчи тоифа (малаканинг юқорироқ даражаси) иккинчи тоифадан тест синовида намойиш этишингиз керак бўлган билимларнинг юқорироқ даражаси билан фарқланади
Ушбу саволга жавоб кўзланган мақсадларингизга боғлиқ. Агар хозирги малакангизни тасдиқламоқчи бўлсангиз, эгаллаган лавозимингиз, хизмат вазифаларингиз ва корхона фаолияти миқёсларига боғлиқ ҳолда баҳолашдан ўтинг.
Бошловчи бош бухгалтерлар аввал объектли ихтисослашувлар бўйича (кассир, ўзаро ҳисоб-китоблар бухгалтери, ишлаб чиқариш бухгалтери ва ҳ.к.) тест топширишларини маслаҳат берамиз. Агар улардан муваффақиятли ўтсангиз, ўз билимларингизни иккинчи тоифадаги ва ундан ҳам юқори тоифадаги бош бухгалтер сифатида баҳолашга уриниб кўришингиз мумкин. Агар мақсадингиз малакангизни тасдиқлаш эмас, балки ошириш бўлса, баҳолашнинг бундан ҳам юқори поғоналаридан ўтишингиз мумкин. Бунда тизим сизга ёрдам бериб, тест саволларига жавоб беришингизда қийналаётган мавзулар бўйича ўқув тестларини қўшимча равишда очиб беради.
Ҳа, мумкин. Ихтисослашувлар сони бўйича ҳеч қандай чеклов мавжуд эмас. Фақат улардан кетма-кет ўтиш муҳим: биттасини тугатиб – кейингисига ўтинг.
3.Рўйхатдан ўтиш
Бўлади. Буним учун «Кириш» тугмасини босинг. Электрон почта манзилини кўрсатинг ва паролни ўйлаб топинг. Болди – сиз рўйхатдан ўтишнинг биринчи босқичидан ўтдингиз! Тестлардан синов тарзида ўта бошлашингиз мумкин: барча ихтисослашувларда сизга битта мавзу бўйича битта тест берилади.
Рўйхатдан ўтмасдан сайтда авторизациялаш учун Facebook ижтимоий тармоғидаги ўз ҳисоб ёзувингиз маълумотларидан фойдаланишингиз ҳам мумкин. Бунинг учун кириш дарчасидаги «Facebook» тугмасини босиш лозим.
Йўқ, керак эмас. Рўйхатдан ўтказиш дарчасида norma.uz ёки nrm.uz сайтидан фойдаланиш учун рўйхатдан ўтказилган электрон почта манзилини теринг, агар тизим ушбу манзилни топса, у сиздан паролингизни киритишни сўрайди.
Рўйхатдан ўтганингиздан кейин сайтнинг бош саҳифасида, экраннинг юқори қисми ўнг томонида ўз исмингизни (электрон почта манзилини) кўрасиз. Шу пайтдан бошлаб ҳар бир ихтисослашувнинг бир мавзуси бўйича битта тестдан ўта оласиз.
Ихтисослашувни танланг ва тест синовидан ўтишни бошланг.
Қолган тестларга кириш учун электрон почта манзилини тасдиқлаш лозим. Буни тизим таклифидан фойдаланиб ёки қуйидаги йўриқнома ёрдамида ўз персонал кабинетингиздан бажаришингиз мумкин.
bir.uz сертификати ва аттестати эгасининг номи ёзилган ҳужжатлар ҳисобланади – уларга олувчининг реал исми ва фамилияси ёзилади. Баҳолашдан ўтишда кўмаклашиш мақсадида тизим маъмурлари сиз билан боғлана олишлари учун телефон рақами керак.
Йўқ, керак эмас, агар рўйхатдан ўтиш пайтидаги ўша компьютердан ва ўша браузер орқали кирсангиз. Тизим сизни ўзи таниб олади.
Агар бошқа компьютер ёки бошқа браузердан фойдалансангиз, логин ва паролни яна бир маротаба кўрсатишингизга тўғри келади.
Сиз унутган паролни ушбу ҳавола бўйича янгисига алмаштириш мумкин. Паролни алмаштириш учун рўйхатдан ўтишда фойдаланган электрон манзилингизни кўрсатинг.
4.Ўқув тест синовидан ўтиш
Агар унинг барча саволларига тўғри жавоб берсангиз, тест топширилган ҳисобланади. Лоақал битта хато бўлса, тест ҳисобга олинмайди. 100 фоиз натижага эришиш учун ундан қайтадан ўтиш лозим бўлади.
Тестдан биринчи марта ўта олмасангиз, уни биронта хатосиз топшириш учун исталганга уринишлар қилишингиз мумкин.
Агар 1, 2, 3-уринишларда топширсангиз, бонус – тегишлича 30%, 20%, 10% балл оласиз.
Йўқ, чекланмаган. Сиз сутканинг исталган вақтида тестлардан ўтишингиз ва уларнинг ҳар бирига хоҳлаганча вақт сарфлашингиз мумкин. Фақат якунда ҳеч қандай хатосиз тест топширилса бўлгани.
Баллар ихтисослаштирилган ва умумий рэнкингда ҳар бир иштирокчининг позициясини белгилаш учун берилади. Биронта хатосиз топширилган ҳар бир тест учун тизим унинг мураккаблиги ва уринишлар сонига қараб муайян миқдорда баллар беради.
Тест биринчи уринишда топширилганда сизга қўшимча равишда 30%, иккинчи уринишда - 20%, учинчи уринишда - 10% балл берилади.
Нотўғри жавобга шарҳдаги ҳавола бўйича ўтиб, ўқув материалини кўриб чиқинг. У янги қистирмада (вкладкада) очилади. Уни ўқиб чиқиб ва хатоингизни топиб, мазкур тест саволларига жавоб беришда давом этишингиз ёки ундан чиқиб, қайтадан бошлашингиз мумкин.
Йўқ, тестни топширилган деб ҳисоблаш учун унинг БАРЧА саволларига бирорта хатосиз жавоб бериш лозим. 100% натижага эришмагунча ундан ўтишингизга тўғри келади. Бунда тизим ҳар гал тест саволларининг бир қисмини янгиларига алмаштиради. Бу билан bir.uz тест топшириш жараёнида билимларингиздаги камчиликларни аниқлаш ва бартараф этиш имконини беради.
5.Ўқув тест синовидан ўтганлик тўғрисидаги ҳужжат
Ўқув тест синови якунлари бўйича Электрон Сертификат оласиз.
Электрон Сертификат сиз ўқув тест синовидан муваффақиятли ўтганингиз ва бевосита имтиҳонга тайёр эканлигингизни тасдиқлайди. Усиз бевосита имтиҳонга қўйилмайсиз.
Уни олиш учун танланган ихтисослашув ва тоифа бўйича биронта хатосиз тестдан ўтиш керак. Тест синовидан ўтиш жараёнида ўз билимларингиздаги камчиликларни аниқлайсиз ва ўқув материаллари ёрдамида билмаганларингизни билиб оласиз.
Сертификат унинг эгаси бухгалтерия ишининг муайян ихтисослиги/тоифаси бўйича ўқув тестидан муваффақиятли ўтганлигини тасдиқлайди.
Албатта, Сертификат эгасининг номи ёзилган ҳужжат ҳисобланади. Айни шу боис баҳолашдан ўтишга аризани тўлдираётганда исм ва фамилиянгизни, шунингдек кейин сертификат юбориладиган манзилни (уй ёки ишнинг, электрон почтанинг) тўғри кўрсатиш муҳим.
Барча балл, мукофот ва сертификатларингиз шахсий саҳифангизда жамланади. У ерга ўз резюмеингизни қистирма қилишингиз ва сиз билан боғланиш учун контактларни кўрсатишингиз мумкин бўлади.
Бунинг учун bir.uz сайтидаги шахсий саҳифангизга кириб (экраннинг чапдаги юқори бурчагидаги ўз исмингизни босасиз), уни ижтимоий тармоқларда намойиш этишингиз мумкин. Ёки – иш қидириш бўйича сайтда унга ҳавола беринг.
Ҳа, мумкин. Бунинг учун шахсий саҳифангизга кирасиз, агар қоғозга чиқармоқчи бўлсангиз, «Босма версияси (PDF)» тугмасини босасиз.
Сертификат 2 йил мобайнида амал қилади. Унинг амал қилишини узайтириш учун қонун ҳужжатларидаги ўзгартиришлардан хабардорлигингизни вақти-вақти билан тасдиқлаб туришингиз керак.